Ўтган йили Бангкокда ўтган Осиё чемпионатида олтин мукофотга сазовор бўлган боксчимиз Бек Нурмағанбет профессионал боксга алмашди, – деб хабар қилади Qsport.kz портали.
Боксдан ёшлар орасидаги Жаҳон чемпионатининг кумуш совриндори Бек Нурмағанбет профессионал боксга алмашганлиги ҳақида ўзининг инстаграмдаги варақчасида ёзди. «Мен миллий терма сафидан кетдим. Профессионал боксга алмашдим»,- деди Бек. Таъкидлаш жоиз, Туркистоннинг қалдирғочи Бек Нурмағанбет ўтган йили Екатеринбургда (Россия) ўтган Жаҳон чемпионатида иштирок этиши лозим эди. Лекин, жароҳатига боғлиқ турнирга қатнаша олмади.
Қозоғистон терма жамоасининг бош мураббийси Ғалимбек Кенжебаев унинг ўрнига Бекзод Нурдаулетовни алмаштиришига тўғри келди. Ушбу беллашувда Бекзод 81 килода жаҳон чемпиони бўлди. Эндиликда профессионал боксда омадини синаб кўрадиган ҳамшаҳримиз Бек Нурмағанбетга омадли кунлари кўп бўлсин деб тилаймиз.
Райимжон АЛИБОЕВ.