ТУРКИСТОНЛИК НАМОЗХОНЛАР ОМОНАТИНИ ЕТКАЗДИ

582 көрілім

Аллоҳ Таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога (с.а.в): «Сендан одамлар мол-мулкларини қандай сарфлаш кераклиги ҳақида сўрайди. Сен айт: «Уни қандай сарфласанглар ҳам ўз ихтиёринг. Ота-оналарингми, қариндошларингми, етимларми, фақрларми ёки мусофир йўловчими, иншооллоҳ, қилган хайр-эҳсонингдан Аллоҳ албатта воқифдир»,- деган. Садақа турлари ҳосиятли Қуръонда 200 марта айтилган.

   Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с.а.в): «Эҳсон қилишга шошилинглар. Сабаби, офат садақа эҳсондан ўза олмайди»,-деган. Дарҳақиқат, хайр-эҳсон турли балолардан омон сақлаб, турфа яхшиликка йўл очадиганлиги маълум.

   Мақтааралликларнинг бошига оғир кун тушган бир паллада туркистонлик намозхонлар ҳам қараб турмади. Имомларнинг ташаббускорлигида 4 автокўлик керакли буюмлар юкланган карвон Мақтаарал туманига етиб борди. Ун, мой, макарон, гуруч, қанд, картошка, пиёз ва бошқа озиқ-овқат, 10 гилам, 100 жуфт турли пойафзал, кийим-кечак тўпланди.

   Вилоят имомининг ўринбосари Жусипбек Қасимбеков бошлаган «Интимоқ», «Қулатай ата», «Ал-Кавсар», «Нақип Алтий», «Игилик», «Муслим ата», «Жума», «Ихлос», «Туркистон Ахмад Яссавий», масжидлари имомлари офат ҳудудига ўзлари боришди. Аҳоли билан учрашиб, туркистонлик намозхонлар омонатини улашиб берди. Аллоҳ Таоло ёрдам қўлини чўзган инсонларга баракасини берсин!

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Жоғары

Вы не можете скопировать содержимое этой страницы